Қадри баланд, қадди юксак - она тилим!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасида 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Тил байрами - эл байрами, ижод байрами” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, Наманган давлат чет тиллари институти, ижод мактаби, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги тадбирда ўзбек адабиёти фидойилари Муҳаммад Али Аҳмедов, Ҳулкарой Ҳамроева, Зиёвиддин Мансуров, адабиётшунослар, соҳа вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
[gallery-19919]
Тадбирда даставвал атоқли маърифатпарвар, ўндан ортиқ тилни билган, олтита тилли луғат яратиб, ўзбек тилининг умрбоқийлигига беқиёс ҳисса қўшган Исҳоқхон тўра Ибрат ҳақида сўз юритилди. Унинг ҳаёти ва фаолияти ёшларга катта мактаб сифатида хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбирда қадри баланд, қадди юксак ўзбек тилини улуғловчи бадиий дастур намойиш этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА