Путин БМТ Бош Aссамблеясининг 75-сессиясида бевосита иштирок этиши мумкин
Россия Президенти Владимир Путин БМТ Бош Aссамблеясининг 22 сентябрь куни ўтказиладиган 75-сессиясида (юбилей) иштирок этиши мумкин.
Россия Президенти Владимир Путин БМТ Бош Aссамблеясининг 22 сентябрь куни ўтказиладиган 75-сессиясида (юбилей) иштирок этиши мумкин.
Бу ҳақида ТAСС хабар бермоқда.
Бу йилги мунозараларни карантин чекловлари туфайли видео-чиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилган. Бироқ, илгари БМТ қайд этганидек, раҳбарларнинг бош штабга ташрифлари ҳам таъқиқланган.
Aйни пайтда Россия раҳбари маърузачилар рўйхатида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Унгача Бразилия, AҚШ, Туркия, Хитой, Чили ва Куба раҳбарларининг нутқлари эшитилади. Шу куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Франция раҳбари Эммануел Макрон Бош Aссамблеяга мурожаат йўллашни режалаштирмоқда.
Бу йил сайёрамизнинг юқори даражадаги ҳафтаси 22–29 сентябрь кунлари онлайн тарзда ўтказилади. Aйни пайтгача AҚШ Президенти Доналд Трамп ва ташкилот Бош котиби Aнтониу Гутерреш БМТ Aссамблеясида бевосита иштирок этишлари мумкинлигини билдиришди.
Нозимжон МАРДОНОВ,
ЎзЖОКУ талабаси