Президент миграция масалаларини танқид қилди ва "маҳалла еттилиги"нинг сусткашлигини кўрсатиб ўтди
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.
Халқаро меҳнат бозорида йирик рекрутинг компаниялари иш берувчилар билан малакали мутахассислар ўртасида муҳим боғловчига айланган.
Бундай компаниялар Ўзбекистонда ҳам мутахассисларни ўзлари тайёрлаб, тўғридан-тўғри ишга жойлаштириши учун шароит яратиш зарур. Келаси йил мамлакатимизда иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Жорий йилда 34 та давлатда 287 минг кишини ишга жойлаштириш имконияти бор. Аммо бу имкониятлар ҳақида одамлар етарлича хабардор эмас, Миграция агентлиги билан “маҳалла еттилиги” ўртасидаги алоқа ҳам самарали йўлга қўйилмаган.
– Шу боис, мазкур тизимни ҳам ўзгартирамиз. Миграцияда бизга рақам эмас, сифат керак! – деди Президентимиз.
ЎзА