“Пойтахт Банк” фаолияти ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида журналист ва блогерлар иштирокида “Пойтахт Банк” акциядорлик жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида банкнинг ҳудуддаги фаолияти, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган банк хизматлари билан танишилди.
“Пойтахт Банк” акциядорлик жамияти 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, 2019 йилдан замонавий банк сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда банк жисмоний ва юридик шахсларга микроқарз, автокредит, бизнесни ривожлантириш, уй-жой қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, кичик, ўрта ва йирик бизнес субъектлари учун кредит хизматларини таклиф этмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” массивидаги “Dom Mobil Asia Stroy” МЧЖ фаолияти ҳамда “Имара” МЧЖ томонидан барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши, уларда аҳоли учун яратилаётган шароитлар билан ҳам танишди.
Таъкидланганидек, “Пойтахт Банк”нинг Бухоро шаҳридаги банк хизматлари маркази орқали иқтисодиётнинг турли йўналишларида фаолият юритаётган тадбиркорларга кредит маблағлари ажратилмоқда. Шунингдек, банкда кредит, омонат, банк карталари, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш ва бошқа турдаги хизматлар йўлга қўйилган.
[gallery-30224]
Тадбир якунида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА