"Pharm Service"да сифат менежменти тизими жорий этилди
“Pharm Service”да ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқ Сифат менежменти тизими (СМТ) жорий этилди ва сертификат қўлга киритилди.
Ушбу сертификат “Pharm Service”да хизматлар сифатини бошқариш, ички жараёнларни тартибга солиш, мижоз ва ҳамкорлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда фаолиятни доимий равишда такомиллаштириш бўйича тизимли ёндашув шаклланганини тасдиқлайди.
Маълумот учун, ISO 9001:2015 ташкилотнинг глобал миқёсдаги юқори стандартлар асосида ишлашини кафолатлайдиган муҳим кўрсаткич бўлиб, мижозлар ва хорижий ҳамкорлар олдида компаниянинг ишончлилигини янада оширади. Шунингдек, корхонадаги ҳар бир ички жараённи тартибга солиб, хатоларнинг олдини олишга ва хизматлар сифатини доимий равишда юқори поғонада ушлаб туришга хизмат қилади.
“Pharm Service” учун ушбу сертификат нафақат халқаро стандартга мувофиқлик белгиси, балки хизматлар сифатини янада ошириш, иш жараёнларини такомиллаштириш ва ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқичдир.
Моҳигул Қосимова, ЎзА