Пойтахт кўчаларида қайноқ ҳаёт бошланди
Тошкентда карантин чоралари юмшатилиб, бугун эрта тонгдан жамоат транспорти ишлай бошлади. Метро, автобуслар, йўналишли таксилар фаолияти йўлга қўйилди.
Тошкентда карантин чоралари юмшатилиб, бугун эрта тонгдан жамоат транспорти ишлай бошлади. Метро, автобуслар, йўналишли таксилар фаолияти йўлга қўйилди.
ЎзА мухбирлари жойларда бўлиб, яратилган шароит, одамларнинг кайфияти билан қизиқди.
– Талаб қилинган санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда бугундан ишга чиқдик, – дейди шаҳардаги 131-автобус ҳайдовчиси Исмоил Назаров. – Ҳозирга қадар икки марта йўналишим бўйича бориб келдим. Одамлар кўп. Ниқобсизларни автобусга йўлатмаяпмиз. Ҳар соатда автобусни шамоллатиб турибмиз. Ҳукуматимизнинг карантин тадбирларини юмшатганидан хурсандмиз. Уйда ўтиравериб зерикдик. Ишни соғиндик. Корхонамиз баҳолу қудрат қўллаб турган бўлса-да, чўнтак ҳувиллаб қолганди. Барибир, иш яхшида.
– Бугун шанба бўлса-да, айрим юмушларни бажариш учун кўчага чиқдим. Бекатда турган йўловчиларни, автобус, маршруткаларнинг навбат билан келиб-кетаётганлигини кўриб, кўнглим ёришди. Биз шу автобусларни, қайноқ ҳаётни соғиниб кетдик. Етказганига шукр. Ўзини асраган кишини, Аллоҳ асрайди, – дейди йўловчи Сапура Олимова. –Бозорга кетяпман. Рўзғорнинг ками тўлармиди, мажбурмиз кўчага чиқишга. Озодаликка, саришталикка эътибор қаратсак, ҳаммаси яхши бўлади. Олдимизда Мустақиллик байрами, уни қувонч билан кутиб олишимиз керак.
Тошкент метросида ҳам Республика махсус комиссияси белгилаган талабларга биноан барча шароитлар яратилди. Метро ишлаяпти.