Португалияда БМТ анжумани бўлиб ўтади
БМТнинг океан бўйича навбатдаги анжумани Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида 27 июндан 1 июлга қадар бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Кения давлати билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Мазкур йиғилиш дунё океанини жадал бошқариш, хусусан, сувнинг шўрланиши, кирланиши ҳамда ноқонуний ов қилишга қарши курашиш учун илм-фанда асосланган инновацион ечимларни қабул қилишга туртки бўлиши кутилмоқда.
Мутахассислар эътирофича, бугунги кунда океаннинг каттагина қисми харитага киритилмаган, тадқиқ этилмаган ва кузатув остига олинмаган. 8818 ташкилот, 21 давлат ва ҳукумат раҳбари иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган Лиссабон анжуманининг очилишида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашади.
БМТ матбуот хизмати материаллари асосида
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади.
ЎзА