Португалия парламенти тарқатиб юборилади
Португалия давлат кенгаши мамлакат парламентининг тарқатиб юборилишини маъқуллади.
“Республика раҳбарининг сайти шундай маълумот бермоқда”, дейилади “REGNUM” хабарида. Шу билан боғлиқ тарзда мамлакатда муддатидан аввал парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, қарор кенгашдаги кўпчилик томонидан қўллаб-қувватлаган. 27 октябрда Португалия парламенти ҳукумат тақдим этган мамлакатнинг 2022 йилги бюджети лойиҳасини рад қилганди. Бундан аввал мамлакатдаги Коммунистик партия бюджет лойиҳасига қарши чиққанди.
З. Мирзабоева, ЎзА