Пора таклиф қилган шахс ушланди
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи маъмурий биносида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро И.В Мирзаобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспекторига ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан катта лейтенант Б.Исановнинг хизмат хонасида 100 дона 10.000 сўмлик купюрадаги жами 1.000.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўлими ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ш.СУЯРОВ, ЎзА