Польша Украинага қирувчи самолёт бермайди
Польша Украинага МиГ-29 русумли қирувчи самолётлар топшириш режасини бекор қилди. Бунга Киев томони учувчисиз учоғи қўлланиши бўйича келишув шарти бажарилмагани сабаб қилиб кўрсатилган.
Польша Бош вазири ўринбосари – мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилишича, икки давлат ўртасида Украина дрондан жанговар шароитда фойдаланиш тажрибасини баҳам кўриши, Варшава эса бунинг эвазига МиГ-29 самолёти бериши ҳақида келишув мавжуд эди. Киев дастлаб бу шартга розилик билдирган, кейинчалик эса чекинган. Шу боис қирувчи самолёт етказиб бериш жараёни музлатилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА