Польша Литвага миграция таназзулини бартараф этишда кўмак беради
Польша президенти Анжей Дуда Литва раҳбари Гитанас Науседа билан телефон орқали мулоқоти давомида Литвага миграция таназзулини бартараф этишда зарур кўмак беришини маълум қилди.
REGNUM хабарида Польша раҳбарининг матбуот хизмати шундай маълумот тарқатгани айтилган. Анжей Дуда ва Гитанас Науседа биргаликда мазкур таназзулга ечим топишга келишиб олди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусь орқали Литвага Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан 4 мингга яқин мигрантлар оқими қайд этилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан олинганда 50 баравар кўп дегани.