Покистонлик сайёҳлар Бухорода
Покистонлик бир гуруҳ саёҳатчилар Бухоро бўйлаб уч кунлик саёҳатларини амалга оширмоқда. Меҳмонлар ташриф мобайнида Бухоро шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади. Хусусан, қадимий тоқлар, Пойи Калон мажмуаси, Арк қўрғони, Лаби Ховуз ансамбли, Моҳи Хосса саройини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилди.
– Бухородаги маданий мерос объектлари асл ҳолида сақланганлиги, Бухоронинг бой тарихи, бетакрор маданияти ҳамда халқингизнинг меҳмондўст ва хушмуомалалиги таҳсинга сазовор, – дейди покистонлик Шаҳид Ан-Нур.
Маълумотларга кўра, жорий йил давомида хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган сайёҳлар сони сезиларли даражада кўпайиши кутилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири