Покистонда шаррос ёмғир ёғмоқда
Покистонда ўтган ҳафта бошланган шаррос ёмғир ва кучли қор ёғиши оқибатида 38 нафар инсон ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Синьхуа” мамлакат ҳукумати расмий манбаларига таянган ҳолда хабар қилди.
Жала бир неча уйга талафот етказган, ёмғир ортидан юзага келган ўпирилиш, айниқса, мамлакат шимолий-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва музофотида йўлни ёпиб қўйган. Давом этаётган қор жануби-ғарбий Балужистон вилояти пойтахти Кветта аҳолисининг одатий ҳаётини издан чиқарди. Аҳоли электр энергияси таъминотидаги узилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Гвадар шаҳрининг кўплаб туманлари сув остида қолган. Натижада аҳолига биринчи галдаги зарурий воситалар, озиқ-овқат етказиб бериш қийинлашган.