Покистон Эрон инқирози даврида стратегик нефть захираси яратади
Покистон Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, БАА ва Хитой билан мамлакат ичида божхона томонидан ҳимояланган нефть сақлаш терминаллари қуриш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Япония бизнес нашри “Nikkei” газетаси Покистон ҳукумати амалдорига таяниб ёзишича, жануби-ғарбий Балужистон вилоятидаги Гвадар чуқур сув порти стратегик сақлаш иншооти учун асосий жой сифатида кўриб чиқилмоқда.
Нашр Покистон импорт қилаётган нефть ва суюлтирилган табиий газнинг 90 фоизи Ҳурмуз бўғози орқали ўтиши, ҳозир мамлакатда миллий стратегик нефть захираси йўқлигига эътибор қаратган. Яъни, расмийлар таъминот муаммоси ва энергия бозори ўзгарувчанлиги шароитида бутун мамлакат бўйлаб, дастлаб фақат хом нефть учун стратегик сақлаш иншоотлари яратиш режасини тузган.
Қолаверса, янги режа Покистон ичида нефть қидирув кўламини кенгайтириш ва мавжуд нефтни қайта ишлаш заводлари модернизациясига урғу бериш мақсадини ҳам кўзлайди.
С.Раҳимов, ЎзА