Си Цзиньпин етти йил ичида илк бор давлат ташрифи билан КХДРга борди
КХДР Давлат ишлари бўйича комиссияси раиси Ким Чен Ин Пхеньяндаги Ким Ир Сен майдонида Си Цзиньпинни кутиб олиш маросимини ўтказди, деб хабар берган “Синьхуа” агентлиги.
Кейин раҳбарлар ўзаро музокара олиб бориб, икки қўшни давлат кўп йиллик дўстлигига содиқликларини яна бир бор тасдиқлади ва ҳозирги муносабатни янада яхшилашга ваъда беришди.

Си Цзиньпин халқаро ва минтақавий фаолиятда стратегик ҳамкорликни кучайтириш, икки мамлакатнинг умумий манфаатини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ким Чен Ин ҳам Шимолий Корея икки партия ва икки мамлакат ўртасидаги барча даражадаги алмашинувни мустаҳкамлаш, шунингдек партия қурилиши ва иқтисодий ривожланиш каби соҳаларда тажриба алмашиш учун Хитой билан ишлашга тайёрлигини билдирди. Унинг қўшимча қилишича, Шимолий Корея янги натижаларга эришиш учун Хитой билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр.
Г.Сатторова, ЎзА