Поезддаги “қора қути”: унда нималар бор?
Самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар пайдо бўлса, “қора қути” очилса, бунинг сабаби аниқланади деган сўзлар албатта келтирилади. У қандай қути экан, уни очиб кўришга кўп вақт сарфланар экан-да, деб болалигимда кўп ҳайрон бўлардим.
Самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар пайдо бўлса, “қора қути” очилса, бунинг сабаби аниқланади деган сўзлар албатта келтирилади. У қандай қути экан, уни очиб кўришга кўп вақт сарфланар экан-да, деб болалигимда кўп ҳайрон бўлардим.
Йиллар ўтиб, уни нима эканини билиб олдим. Бугун эса “Ўзбекистон” локомотив депосида бўлганимизда тезликни ўлчовчи электрон тасма яъни “қора қути”нинг бошқа хусусиятлари ҳақида эшитдим.
– Бизда тўртта юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди, етмишдан ортиқ тепловоз, тўқсонга яқин электровоз кабилар бор, – депонинг тормоз бўйича машинист, мураббий Умид Хурсандов. – Уларни ҳаракат параметри шифрини очиш ва текшириш билан шуғулланадиган мутахассисларимиз ҳам бор. Локомотивларнинг 70 ортиқпараметрлари- хавфсизлик қурилмалари ҳолати, ҳаракат параметрлари тезлиги, машинист тормоз бошқаруви акс этган кассеталар тегишли кодлар билан назорат қилиниб, ишчи фаолияти баҳоланади.
Йўналишдаги барча ҳаракатлар махсус ёзиб олинадиган кассеталар машинистга йўлга чиқиш олдидан топширилади. Машинист иш бошлашдан олдин кассетани махсус ускунага жойлаштириб, ишини бошлайди. Сафар якунлагач, маршрут варақаси билан бирга келтириб топширади.
Кассета махсус копьютердаги ўқув жиҳозида кўчириб олинади ва тегишли дастур орқали очилади. Бунда машинист ва унинг ёрдамчилари йўриқномаларга амалга қилмаган, камчиликларга йўл қўйган бўлса барчаси акс этади. Шунда улар билан суҳбатда камчилик ва хатолар ҳақида айтилади, тушунтириш берилади. Яна шу ҳол такрорланса, интизомий жазо қурилади.
Ҳозирда депода 300 ортиқ ана шундай махсус кассеталар мавжуд. Улардаги маълумотлар беш йил давомида архивда сақланади. Агарда бахтсиз ёки фавқулодда ҳолат бўлса, ана шу архивдаги барча маълумотлар атрофлича текшириб, ўрганилади. Шундан кейин ҳужжат тайёрланиб, тегишли идораларга тақдим этилади.
“Ўзбекистон” локомотив депоси “Тошкент-Хўжакент”, “Тошкент-Ангрен-Андижон”, “Тошкент-Сароғоч”, “Тошкент-Жиззах- Самарқанд- Мароқанд- Қарши” каби йирик йўналишларда юк ва йўловчи ташишни амалга оширади.