Перуда икки нафар аёл цунами қурбони бўлди
Тонга ороллари яқинида Хунга-Хаапай вулқони отилгани ва Тинч океани соҳилида цунами тўлқинлари кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун Перу полицияси мамлакатнинг Ламбаеке ҳудудида табиий офат туфайли икки нафар аёл ҳалок бўлганини маълум қилди.
– Сан-Мартин полицияси томонидан жасади топилган икки кишининг ўлими катта фожиа, бундан афсусдамиз, – дейилади полиция баёнотида.
Тинч океанидаги оролларда эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Масалан, Америка Самоасида тўлқинлар туфайли юздан ортиқ оила Савайи оролидан хавфсиз жойга кўчирилган.
Устига-устак япониялик метеорологлар ҳам баландлиги уч метргача бўлган цунами хавфидан огоҳлантирган. Хабарда айтилишича, камида 10 та кема чўкиб кетган. Шу боис, 230 минг фуқарони эвакуация қилиш буюрилган.