Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни
Шу муносабат билан Хоразм вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида “Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – йўл ҳаракати иштирокчиларининг мажбурияти”, “Фавқулодда вазиятлар таснифи” мавзуларида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Суҳбатлар давомида ходимларга йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича зарур билим ва тавсиялар берилди.

Бундай профилактик тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий билим ва масъулиятини ошириш, шунингдек, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА