“Пахтакор” “Насаф”ни сафарда енгди
Пойтахтимизнинг бош жамоаси ушбу ғалабани узоқ кутди.
Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда пойтахтликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 15-дақиқада автогол эвазига очилди. 48-дақиқада Шароф Муҳиддинов “Насаф”нинг жавоб голини киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, 71-дақиқада Ойбек Бозоров “Пахтакор”га ғалаба тақдим этган голни урди.
Шу тариқа, “Пахтакор” чемпионатдаги навбатдаги уч очкосини қўлга киритиб, очколари сонини 38 тага етказди. “Насаф” эса 25 очко билан қолди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА