Ўзбекистонлик гимнастикачилар жаҳон чемпионати финалида
Франкфурт шаҳрида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари яккалик ва гуруҳ дастурларида финалга йўлланма олди.
Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида 73 давлатдан 350 нафар спортчи, жумладан, яккалик дастурида 101 нафар гимнастикачи ва 42 та гуруҳ жамоаси иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, Ўзбекистон вакиллари яккалик ҳамда гуруҳ машқларида муваффақиятли иштирок этиб, финал босқичига йўл олди. Яккалик дастурида Тахмина Икромова ҳалқа билан бажариладиган машқ финалида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Гуруҳ машқларида эса Мумтозабону Исҳоқзода, Эвелина Аталянц, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртиева, Тамила Зиганшина ва Юлия Валеватаядан иборат жамоа 3 та ҳалқа + 2 жуфт булава дастурида совринли ўринлар учун рақобатлашади.
Эътиборлиси, Франкфуртдаги мазкур жаҳон чемпионати “Лос-Анжелес-2028” Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон вакиллари ҳам кейинги саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА