Пахта теримида замонавий техникалардан самарали фойдаланилмоқда
Наманган вилояти Чортоқ туманида жорий йил ҳосили учун етиштирилган пахтани йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирди.
Мавсумда иштирок этаётган механизаторлар учун зарур меҳнат шароитлари яратилган. Терим отрядларида техника ҳаракати, ҳосилни қабул қилиш ва ташиш билан боғлиқ жараёнлар тизимли ташкил этилган.
Туман ҳокими Илҳом Сатторов ҳудудларда бўлиб, фермер хўжаликларида пахта теримида иштирок этаётган механизаторлар билан учрашди. Уларнинг меҳнатини эътироф этиб, эсдалик совғалари топширди.
Пахта теримида замонавий техникалардан самарали фойдаланилаётгани ҳосилни қисқа муддатда, сифатли ва нобудгарчиликсиз йиғиб-териб олишда муҳим омил бўлмоқда.
[gallery-31834]
Туманнинг “Ойқирон миришкорлари” ММТП ҳудудидаги “Ойқиронлик пахтакор” фермер хўжалигида ҳам мавсум унумли давом этмоқда. Хўжалик 20 гектар майдонда етиштирилган пахтадан 120 тонна ҳосил олиб, белгиланган режани ортиғи билан бажарди.
Бу натижа ерга меҳр, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда пахтакорларнинг фидокорона меҳнати самарасидир.
Далаларда ҳали териб олиниши лозим бўлган ҳосил мўл. Мавсум якунига қадар пахта йиғим-теримида янада юқори натижаларга эришиш кўзда тутилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА