Пахта ҳосилдорлиги 50 центнерга етказилади
Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 январдаги "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилди.
Мазкур ҳужжатга асосан, Уруғчиликни ривожлантириш марказига бир қатор қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

Эндиликда, Марказ томонидан пахта, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озуқа экинлари уруғликларини ички ва ташқи бозорга “Uzbek seeds” миллий бренди асосида сотиш ташкил этилади.
Шунингдек, 2022–2025 йилларда пахта ҳосилдорлиги 50 центнерга, бошоқли дон 90 центнерга етказилади. 200 минг гектар суғориладиган ер қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришга ихтисослаштирилади.
Келгусида уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехларини тўлиқ модернизация қилиш учун 26,5 миллион АҚШ доллари йўналтирилади.
ЎзА