Пашинян: Янги конституция матни келгуси ойларда эълон қилинади
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян янги конституцияни қабул қилиш кун тартиби фақат арман тилига тегишли эканини таъкидлаб, лойиҳада 1990 йилдаги Мустақиллик декларациясига ҳавола бўлмаслиги кераклигини яна бир бор эслатди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат матнни келгуси ойларда эълон қилади.
Шунингдек, ҳукумат бошлиғи TRIPP лойиҳаси бевосита Арманистон ва Озарбайжон темир йўл тизимини бирлаштириб, мамлакатни халқаро тармоққа улашини таъкидлади. Яъни, Озарбайжон орқали ўтадиган йўл Арманистонни Россия ва Марказий Осиё билан боғлайди, Форс кўрфази ва Қора денгиз ўртасида алоқа ўрнатади, Эронга темир йўл очади.
Бундан ташқари Пашинян Россиядан “мослашувчанлик кўрсатиш” ҳамда Арманистон темир йўллари учун концессия ҳуқуқини Ереван ва Москва учун мақбул учинчи давлатга сотишни сўради. Унинг сўзларига кўра, ушбу темир йўл Арманистон мулки бўлиб, фақат РФ темир йўллари томонидан бошқарилади.
– Биз халқаро тармоқ билан уйғунлашиш учун тарихий имкониятни қўлдан бой беролмаймиз, – деди у.
С.Раҳимов, ЎзА