Партия съездига делегатлар сайланди
Навоий давлат педагогика институтида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти ташкилотининг VII Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда жорий йилда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида муносиб иштирок этиш ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг VII съездига делегатлар сайлаш, Конференциялар оралиғида вилоят Кенгаши аъзолари таркибига киритилган ўзгаришлар, Кенгаш таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
[gallery-3559]
Конференцияда жорий йилдаги сайловлар аввалгилардан тубдан фарқ қилиши, Президентлик сайлови кескин кураш ва рақобат муҳитида ўтиши кутилаётгани таъкидланиб партия ушбу муҳим сиёсий жараёнда муносиб иштирок этишига ишонч билдирилди.
Конференцияда партия съездига Навоий вилояти партия тизимида муносиб фаолият олиб бораётган, жойларда партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатаётган, жонкуяр, фидойи бўлган партия аъзолари ва фаолларидан 15 нафар делегат сайланди.
Тадбир якунида партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.
Абдували Бўриев, ЎзА