Паралимпиада чемпиони ҳам сайловда фаол қатнашди
Айни пайтда барча сайлов участкаларида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови қизғин руҳда давом этмоқда.
Ушбу жараёнда жорий йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида 90 килограмм вазн тоифасида бронза медали совриндори Қашқадарё вилояти Косон туманилик Довурхон Кароматов ҳам ўзи яшаб турган Нартичуқур маҳалласидаги 545-сайлов участкасига келиб, овоз берди.


– Биз ёшларнинг келажакда ўз ўрнимизни топишимиз, бунданда юксак марраларни қўлга киритишимиз, албатта бугунги сайловнинг натижаларига ҳам бевосита боғлиқ, деб ўйлайман. Шу боис ўз тақдирим ва келажагимга бефарқ бўлмаганим ҳолда сайлов участкасига келиб, ёшлар тақдирига бефарқ бўлмаган, уларнинг келажакда ўз ўринларини топишига кўмаклашадиган муносиб номзодларга ва партияга овоз бердим, – дейди Довурхон Кароматов.
Сайлов жараёни давом этмоқда.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари