Пандемия иқлимга таъсир кўрсата олдими?
2019 йилнинг якунида инсониятга синов бўлиб келган коронавирус пандемияси 2020 йилда дунёнинг кўплаб мамлакатларини локдаун ҳолатига солиб қўйди.
Дунё аҳолисининг кўчаларда ҳаракатланишларига чекловлар қўйилди, авиарейслар бекор қилинди, завод, корхоналарда ишлаб чиқариш вақтинчалик тўхтатилди. Албатта бу чекловлар дунё иқтисодий барқарорлигига жиддий зарба берди.
Танганинг иккинчи томони бўлганидек, карантин чоралари атрофга чиқадиган зарарли газлар ҳажмини ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайишига, хусусан, баъзи ҳудудларда транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар таъсирида ҳавонинг ифлосланиш даражасини 50 фоизга камайишига сабаб бўлди.
Аммо иқлимшунослар вақтинчалик жорий этилган карантин чекловлари иқлимнинг глобал исиш жараёнига сезиларли таъсир ўтказа олмаслигини, карантиннинг бекор қилиниши оқибатида яна атрофга чиқадиган чиқинди ва зарарли газларнинг ҳажмини ортиб боришини таъкидламоқдалар.
Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) ахборотида қайд этишича, 2020 йилнинг апрель ойи, яъни дунёнинг мамлакатларида тўлиқ карантин жорий этилган вақтда атрофга чиқадиган кунлик глобал корбонат ангидрид ҳажми мисли кўрилмаган 17 фоизга камайди.
2020 йилда атмосферадаги углерод диоксиди (карбонат ангидрид) миқдори рекорд даражага етиб, ёнилғи ёқилғисининг қўшимча маҳсулоти бўлган иссиқхона газининг ўртача дунё бўйича концентрацияси 410 ppm.га етган.
Ер юзида карбонат газининг бундай юқори ҳажми бундан 3-5 миллион йил аввал кузатилган. Ўша вақтда денгиз сатҳи ердан 10-20 метр баланд бўлган. Асосийси, у даврларда инсоният пайдо бўлмаган эди.
Иқлимшуносларнинг таъкидлашича, вақт ўтгани сайин сайёрамиз иқлими анча қуруқ ва иссиқлашиб бормоқда. Хусусан, 2020 йил сўнгги 4 йилда кузатилган энг иссиқ йил бўлди. Йиллар давомида саноатнинг тараққий этиши атрофга тарқаладиган чиқинди ва зарарли газ миқдорини ортишига бу эса дунё глобал исишини тезлашишига сабаб бўлмоқда.
Таҳлилларга кўра, атрофга тарқаладиган иссиқ газларнинг ҳажмининг ўсиш суратини пасаймаслиги 2070 йилга келиб Форс кўрфази мамлакатларида ўртача иқлим ҳароратининг 74-77 даража иссиқ бўлиши мумкин.
Зуҳра МИРЗАБОЕВА, ЎзА