Панама билан дипломатик муносабат ўрнатилди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Панама Республикаси ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилиши тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.
Ўзбекистон ва Панама ҳукуматлари номидан ҳужжатни икки мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Марков Сонсепцион Жарамилла имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва ташкилотнинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан мамнун эканлигини тасдиқлади.
Суҳбат давомида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги йўналишларини ўрганиш бўйича икки томонлама алоқани давом эттиришга келишиб олинди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати