Пахтакорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
Маҳаллалар ва фермер хўжаликлари далаларида фуқаролар ва теримчилар билан суҳбатлар, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги инспекторлари 2020 йилги пахта йиғим-терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратилиши юзасидан жамоатчилик назорати ўтказди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Элликқалъа, Амударё, Кегейли, Чимбой, Қанликўл, Қараўзак, Тахтакўпир туманларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида теримчилар билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилмаганлиги, пахта терим пуллари муддатида тўлаб берилмагани ёки кам тўлангани, пахтакорлар учун санитария-гигиена ва маиший шароитлар талабга жавоб бермаслиги каби ҳолатлар аниқланган.
Масалан, Кегейли туманидаги “Бахтияр-Рахат” фермер хўжалигининг 41 гектар ер майдонида овул фуқаролар йиғини ҳудудидан доимий равишда 53 нафар, кунлик теримда туман марказидан 120 нафар, Нукус шаҳридан 65нафар теримчилар пахта теримида иштирок этаётган экан. Лекин ушбу теримчилар билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилмаган. Шу каби камчиликлар “Бирликли эл” фермер хўжалигида ҳам қайд қилинди.
–Ушбу тумандаги “Нурсултан Арман” фермер хўжалигида 60 гектар ер майдонида овул фуқаролар йиғини ҳудудидан доимий равишда қатнаётган 21 нафар теримчи териб топширган 30 тонна пахта ҳосили учун беш кунлик иш ҳақиларини ўз вақтида олмай келган.
Шундай вазият Қанликўл туманидаги “Крамов Салый” фермер хўжалигида ҳам бўлган. Масалан, Теримчилар Н.Абдижамилова ва бошқаларга берилмай келинаётган 3 миллион 634 минг сўм терим пуллари жойида ундириб берилди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасибуйича меҳнат техник инспектори Б.Утепбергенов.–Ўрганилган фермер хўжалиларидаги санитария-гигиена ва маиший шароитлари юзасидан 4 та ҳолатда аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.
Маҳаллалар ва фермер хўжаликлари далаларида фуқаролар ва теримчилар билан суҳбатлар, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

