“Ўзгача дунё” ширинликлари (+видео)
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Дўстлик” МФЙнинг бўш турган биносида иш бошлаган тадбиркор Умида Қурбонова фаолиятига энди бир ярим йил бўлди. Аммо ўтган қисқа даврда у бешта доимий иш ўрни яратиб, 50 дан ортиқ ширинликлар ҳамда ярим тайёр маҳсулотлар савдосини йўлга қўйди. Шу тариқа бу ерда тайёрланаётган кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари вилоят бўйлаб, ҳатто пойтахтгача етказиб берилмоқда.
Шунингдек, тадбиркор шаҳардаги 5 та МФЙда филиаллар ташкил этиб, маҳалладаги ишсиз аёлларнинг қисқа муддатли ўқув курсида ўқиши ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишига ҳам кўмаклашмоқда. Шу кунга қадар бундай курсларда қарийб 50 нафар хотин-қиз ўқиб, ширинликлар тайёрлаш ва пазандачилик бўйича иш бошлади.
[gallery-22974]
— Ширинликларимизга “Ўзгача дунё” деб ном берганимиз бежиз эмас, - дейди якка тартибдаги тадбиркор Умида Қурбонова. — Мақсад оилаларга қувонч улашиш, халқимизнинг унутилмас кунларида ҳамнафас бўлишдир. Ҳозирда маҳаллада 3 қаватли бино қурилишини якунига етказяпмиз. Бинонинг ертўла қисмида ширинлик ва пишириқлар цехи, юқори қаватларда савдо дўкони, умумий овқатланиш шохобчаларини жойлаштириш режалаштирилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ozKGMd0es3E" title="“O`zgacha dunyo” shirinliklari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат ва видео), ЎзА