Ўзбекистоннинг ташқи дипломатияси
Ушбу рукн доирасида ЎзА мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик муассасалари фаолиятини ёритиш орқали иқтисодий дипломатияни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилишда давом этади.

Франция. 2026 9 октябрь куни “Agro Paris Tech” олий таълим муассасасида “Сув ҳамма учун” халқаро таълим дастурининг 2025-2026 ўқув йилги битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Дастурни муваффақиятли тугатган Ўзбекистон вакиллари халқаро дипломлар билан тақдирланди.

Буюк Британия. Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси делегацияси терроризмга қарши курашиш, шунингдек, жабрланувчилар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш бўйича Британия тажрибасини ўрганди.

Польша. Польша ва Ўзбекистон ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Тадбирда икки мамлакатнинг инвестициявий имкониятлари тақдим этилиб, B2B ва G2B форматидаги учрашувлар ўтказилди.

Сербия. Белградда Сербия Республикаси Таълим вазирлиги Давлат котиби Ясмин Хаджич ҳамда вазир ўринбосари Янко Самарджич билан учрашув ўтказилди. Мулоқотда таълим соҳасидаги Ўзбекистон - Сербия ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сингапур. Сингапурда мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов савдо, инвестиция, таълим ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболларига тўхталиб ўтди. Тадбирнинг фахрий меҳмони — Сингапур катта вазири Мурали Пиллай ўз мамлакати аҳолисини юртимизнинг бой тарихи, меъморий ёдгорликлари ва меҳмондўстлик анъаналари билан яқиндан танишишга чорлади.
Ораш Акабоев, ЎзА