Ўзбекистонлик боксчи “IBF European” камари учун жанг ўтказади
Бокс бўйича 2019 йилги жаҳон чемпиони, ёзги Осиё ўйинлари ғолиби ва қитъа чемпиони, ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов навбатдаги жангини жорий йилнинг 14 август куни Россия Федерациясининг Набережние Челни шаҳрида ўтказади.
Бир қатор жаҳон чемпионлари ва совриндорлари, Олимпия ўйинлари иштирокчилари қатнашаётган мазкур "IBA.PRO 20" бокс оқшомида юртдошимиз Миразизбек Мирзахалилов иккинчи ўта енгил вазн тоифасида россиялик Чингиз Натиров билан “IBF European” камари учун 10 раундлик жангда рингга кўтарилади.

Шунингдек, мазкур турнирда юртимиз боксчиларидан Ҳавасбек Асадуллаев ярим ўрта вазнда россиялик Сергей Лубкович билан, Халимжон Мамасолиев биринчи оғир вазнда яна бир россиялик Юрий Кашински билан тўқнаш келади.
Т. Рўзиев, ЎзА