Ўзбeкистонга 9 ойда хориждан 15,2 млрд доллар пул ўтказилди (+видео)
2026 йилнинг январ–сентябрь ойларида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали 15,2 млрд доллар маблағ келиб тушди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга ёки 1,3 млрд долларга кўп.
Марказий банкнинг ички валюта бозори шарҳига кўра, 2024 йилнинг шу даврида мамлакатга 11,3 млрд доллар, 2025-йилда эса 13,9 млрд доллар пул ўтказилган.
Ҳисобот даврида жисмоний шахсларнинг банклар билан валюта операсиялари қуйидагича бўлган:
Валюта сотиш - 18,9 млрд доллар (ўтган йилги 15,3 млрд долларга нисбатан 24 фоизга кўп);
Валюта сотиб олиш - 10,9 млрд доллар (+27,9%);
Валюта таклифининг талабдан устунлиги - 7,9 млрд доллар.
Марказий банк таъкидлашича, аҳолининг банкларга сотган хорижий валютаси харид қилган валютасидан кўп бўлиши ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
М.Турдалиева, И.Исматов. ЎзА