Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг халқаро эътирофи
Жаҳон бозорида ўзбек пахтасига қўйилган бойкотнинг бекор қилинганидан сўнг халқаро бренд ва йирик компаниялар Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Бу ушбу соҳада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро эътирофи, десак муболаға бўлмайди.
Пахта-тўқимачилик саноатидаги корхоналар фаолиятига халқаро стандартларни кенг татбиқ қилиш орқали бренд корхоналарни жалб этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Т.Норбоеванинг "Better Cotton Initiattive" (BCI) халқаро ташкилоти бош директори Алан Макклей билан учрашувида шу ҳақда фикр алмашилди.
Ўзбекистонда самарали инвестициявий фаолият ва бизнес юритиш учун барча зарур шарт-шароитлар, муҳими, халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида муносиб меҳнатни ташкил этиш учун барча имкониятлар яратилаётгани қайд этилди.
Тўқимачилик саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда барқарор пахта хом ашёсидан, жумладан, BCI стандартлари тизимига мувофиқ етиштирилган пахтадан фойдаланиши муҳимлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида халқаро стандартларни жорий қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу жараёнларда янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали тўқимачилик соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
ЎзА