Ўзбекистонда ҳам пулли йўллар жорий этиладими? (+видео)
Ушбу саволга Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали “Йўл-лойиҳа бюроси” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган овозли чат орқали Автомобиль йўлларини лойиҳалаш бўлими лойиҳа бош муҳандиси Беҳзоджон Холиқов батафсил жавоб берди.
– Пулли йўлларни ташкил қилиш Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда, –дейди Б.Холиқов. – Ҳозир лойиҳалаш устида ҳаракатлар бошланган. Пулли йўлларни ташкил қилиш халқаро лойиҳа ташкилотлари томонидан белгиланган.
Асосан пулли йўлларни ҳозирча “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишида лойиҳалаш кўзда тутилган. “Тошкент – Самарқанд” пулли йўл қурилиши Туркиянинг “Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S”, “KaneH” ва “Komm” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилади.
“Тошкент – Андижон” йўналиши Буюк Британиянинг “Arup” компанияси томонидан амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа ташкилотлари ҳозирги вақтда техник-иқтисодий асослаш босқичини амалга оширяпти. Соҳа мутахассислари ўтказган бир нечта тақдимотда иштирок этдим. Айни пайтда улар трассани танлаш, йўналишни белгилаш, унинг афзалликлари ва ноқулайликлари нимадалиги устида изланишяпти.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tzr_HvqxUJc" title="Ўзбекистонда ҳам пулли йўллар жорий этиладими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>– Йўлсозлик талаби бўйича шаҳар марказларидаги кўчаларнинг эни неча метр бўлиши керак?
– Шаҳар кўчаларининг эни қанча бўлиши бўйича белгиланган нормалар бор. Ҳар бир шаҳар кўчаси лойиҳалаштирилаётганда шаҳарсозлик ташкилоти билан ҳамкорликда келишиб, лойиҳа чизамиз. Чунки уларда шаҳарнинг 100-150 йиллик лойиҳалари мавжуд. Ундан ташқари автомобиллар сонига, пиёдалар ҳамда велосипедлар учун мўлжалланган йўлаклар, кўкаламзорлаштирувчи яшил майдонларга қараб лойиҳа чизамиз.
Айрим кўчалар 5-10 метр, баъзи жойлар жуда катта масофа талаб қилади. Магистрал кўчаларда битта автомобиль юриши учун 3,75 (3 метр 75 сантиметр) мўлжалланган. Тезкор йўлларимиз 3 метр 50 сантиметр, маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 3 метр ёки 3 метр 25 сантиметр бўлиши мумкин.
Н.Раҳмонова, А.Содиқов (видео), ЎзА