Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Япониянинг “Mitsubishi” компанияси делегацияси “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖда бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли лойиҳалари билан танишди.
Ташриф давомида 450 МВтлик буғ-газ қурилмаси, “Келажак энергетикаси” ўқув маркази ҳамда қурилаётган 650 МВтлик янги буғ-газ қурилмаси лойиҳаси кўздан кечирилди.
Меҳмонларга станциядаги замонавий технологиялар, энергия самарадорлигини ошириш ва янги қувватларни ишга тушириш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда технология ва тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда янги инвестициявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизматига кўра, ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасида энергетика соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА