Ўзбекистон ва Туркия рақамли ва молиявий соҳаларда шерикликни кучайтиради
Рақамли технологиялар ва молиявий хизматлар Ўзбекистон – Туркия иқтисодий шериклигининг муҳим йўналишлари сифатида белгиланди.
Мамлакатимизда АТ хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. IT Park резидентлари учун жорий этилган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда турк компаниялари билан аутсорсинг, дастурий таъминот ва сунъий интеллект соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистонда 33 йилдан буён фаолият юритаётган "Ziraat Bank"нинг фаолияти ижобий баҳоланиб, Туркиянинг бошқа молия институтларига ҳам мамлакатимиз банк секторидаги ислоҳотлар ва хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашиш таклиф қилинди.
ЎзА