Ўзбекистон ва Тожикистон етакчиларининг телефон орқали мулоқоти, вазирга юборилганга парламент сўрови, Бўкадаги коррупция ва шахматдаги муваффақият – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилгани, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ҳудудлардаги лойиҳалар юзасидан парламент сўрови юборилгани ҳамда Бўка туманида 139 гектар ер билан боғлиқ 6 минг долларлик коррупция ҳолатига чек қўйилгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”нинг куз-қиш мавсумига кўрган тайёргарлиги сарҳисоби, шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоевнинг ФИДE жаҳон чемпионати йўлланмаси учун муваффақиятли одимлари ҳамда Грецияда ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида спортчиларимиз жами 15 та медални қўлга киритгани ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқуб Мелибоев, ЎзА