Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда икки томонлама кун тартибнинг долзарб масалалари, кенг кўламли стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликни янада ривожлантириш ҳамда бўлажак мулоқотлар муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни янада ривожлантириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини қайд этди.
А.Алимова, ЎзА