Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янада ривожланади
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид долзарб масалалар ва айни йўналиш истиқболи муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш диққат марказида бўлган.
Ўзаро дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлик тасдиқланган.
Бундан ташқари томонлар минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатни жадаллаштириш, шунингдек халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича “уйғун кузатув” муҳимлигини маъқуллаган.
Вазирлар жорий йил охиригача режалаштирилган тадбирларни алоҳида кўриб чиққан.
Г.Сатторова, ЎзА