ʼʼЎзбекистон-Украина таълим форумиʼʼ бўлиб ўтди
Украина таълим ва фан вазири С.Шкарлет бошчилигидаги делегация 22-27 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган «Innoweek-2021» йиллик инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Делегация таркибига 12 нафар Украина ОТМлари ректорлари ҳам киритилган. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Украина ОТМлари ректорлари иштирокида Тошкент, Самарқанд ва Бухорода давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабатда 24 ноябрь куни Самарқанд давлат университетида ўтказилган ʼʼЎзбекистон-Украина таълим форумиʼʼ доирасида давра-суҳбатида иккала давлат олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этиб, ўзлари фаолият кўрсатаётган олийгоҳлари тўғрисида маълумот беришди ва келгусида таълим соҳалари бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишилди.
Форумни СамДУ ректори очиб берди ҳамда профессор С.Шкарлет Украин ҳамда Самарқанд ОТМлари билан халқаро алоқаларни янги босқичга кўтариш кераклигини таъкидлади.
Сўнгра Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори профессор Жасур Ризаев ҳозирда тиббиёт соҳасида Укараинанинг И.Я.Горбачевский номидаги Тернопол Давлат тиббиёт университети, Донеск Миллий тиббиёт университети, А. Богомолес номидаги Миллий тиббиёт университети (Киев), А.И. Коломийченко номидаги отоларингология инстититути, Халқаро Европа университетлари билан меморандум борлиги, унга кўра академик мобиллик доирасида амалиётлар, вебинарлар, мастеркласлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Жасур Ризаев делегация доирасида иштирок этаётган ректорлардан 14-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро олимпиядада Украина университетлари талабалари борлигини ҳамда тиббиёт университетларини ҳам бу олимпиядада қатнашишини сўради.
Жасур Ризаевнинг маърузаларидан сўнг С.Шкарлет Украина билан нақадар юқори савияда халқаро алоқалар ўрнатилганини эътироф этиб, Самарқандлик ОТМ ректорларидан фаолликни сўради.
Форум доирасида Украинанинг Ужгород миллий университети ректори профессор Смоланка Владимир билан СамДТИда меморандум имзоланди. Сўнгра СамДТИнинг янги биноси ҳамда таълим жараёни Украинанинг таълим бериш структураси билан ўхшашлигини таъкидлаб, СамДТИ кредит модуль тизими билан яқиндан танишди. Учрашув давомида 90 йиллик тарихни акс эттириб турган музейни кўриб, мамнун бўлди.
Эслатиб ўтамиз: Самарқанд давлат тиббиёт институтига 2021 йил ҳисоби бўйича 30 га яқин хорижий ОТМ ректорлари ҳамкорлик қилиш бўйича қизиқиш билдирган ва турли соҳалар бўйича меморандумлар имзолаган.
Шуҳрат НЕЪМАТОВ, ЎзА