Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш тартиби;
Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Фанлар академиясининг бошқарув аппарати ва Қорақалпоғистон бўлими ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби белгилаб берилган.
Ушбу Низом илмий тадқиқотларии қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни ривожлантириш, ёш олимларни жалб қилиш ва стратегик аҳамиятга эга илмий йўналишларни барқарор молиялаштириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварагида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун сарфланади.
ЎзА