Ўзбекистон Президенти “SOCAR” ва “British Petroleum” компаниялари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжоннинг “SOCAR” компанияси раҳбари Ровшан Нажаф ва “British Petroleum” компаниясининг катта вице-президенти Жованни Кристофолини қабул қилди.
Мулоқот чоғида энергетика соҳасида ушбу етакчи компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш бўйича навбатдаги амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Буюк Британиянинг “British Petroleum” компанияси ушбу йирик лойиҳага қўшилгани юқори баҳоланди.

Нефть-газ соҳасида янги лойиҳаларни илгари суриш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш ва сотиш тармоғини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.