Ўзбекистон – Индонезия: таълимдаги ҳамкорлик
Бухоро давлат университетига Индонезиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарё Картадината бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар ва университет ректори Обиджон Ҳамидов учрашувида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада яхшилаш, таълим тизимида алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Меҳмонлар Бухоро давлат университетининг фаолияти, талаба ва профессор-ўқитувчиларга яратилган шароитлар, шунингдек, ўқув даргоҳининг бой тажрибаси билан таништирилди. Университетда ташкил этилган Индонезия маркази меҳмонларга катта таассурот қолдирди.


Учрашувда элчи Сунарё Картадината Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.
Зариф Комилов,
ЎзА