Ўзбекистон–Хитой стратегик шериклиги янги босқичда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Ушбу мулоқот давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилиб, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, глобал ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, халқаро масалаларда умумий қарашларни шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.






ЎзА