Ўзбекистон – Хитой минтақавий форуми
Самарқандда иккинчи Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми ўз ишини бошлади.
Унда икки томон ҳукумат аъзолари, вазирлар, ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.
[gallery-23710]
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ хоним сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари