Ўзбекистон – дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳри Қиргули мавзесидаги “Дўстлик уйи”да турли миллат вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Тадбир аввалида миллий либослар, ҳунармандчилик буюмлари, халқ анъана ва қадриятларини ўзида акс эттирувчи кўргазма меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Тантанада сўз олганлар Ўзбекистон — дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт эканини алоҳида таъкидладилар. Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва дўстлик руҳида яшаб, мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётгани қайд этилди.
[gallery-24562]
Вилоятда фаолият кўрсатаётган 8 та миллий маданий марказнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлари, умумхалқ байрамлари ва маданий тадбирлардаги фаол иштироки эътироф этилди. Уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан 92 миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилганига доир сертификат ўз эгаларига топширилди.
Концерт дастурида турли тилларда янграган қўшиқлар, гўзал рақслар, фольклор жамоаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА