Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 14-18 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида навбатдаги мамлакат чемпионати баҳслари ниҳоясига етди.
[gallery-10841]
Шахматнинг стандарт, блиц ва рапид йўналишлари бўйича ўтказилган беллашувларда Афруза Ҳамдамова, Гулдона Каримова, Умида Омонова, Мадинабону Халилова, Миразиз Қўзиев, Баҳром Бахриллаев, Олмос Раҳматиллаев, Акбарали Абдуҳакимов, Сардорбек Саидов, Шералижон Равшанов ўз гуруҳида чемпионликни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА