Ўзбекистон Биринчи хоними “Нол чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда муҳим ташаббусларни илгари сурди
Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларидаги иштироки самарали якунланди.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди. Тадбирда “Нол чиқинди” (Zero Waste) Глобал альянси ташкил этилгани эълон қилинди.
Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Зироат Мирзиёева учрашувда сўзга чиқиб, таклиф ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда унинг “Нол чиқинди” ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшаётган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди. “Нол чиқинди” Глобал альянси ташкил этилиши қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Биринчи хоними Альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш, шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.
ЎзА