Ўзбекистон – АҚШ шериклиги янги босқичда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Самир Пол Капур билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Давлат раҳбарлари ўртасидаги яқин ва мунтазам мулоқот икки томонлама ҳамкорликка янги суръат бағишлаётгани қайд этилди.

Учрашувда ўзаро муносабатни янада чуқурлаштириш, турли даражадаги бўлажак тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, C5+1 формати доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Д.Ҳакимов, ЎзА