Ўзбек ёзувчисининг китоби Россияда чоп этилди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Қўчқор Норқобилнинг «Кўзларингни кўрмоқ истайман» номли китоби Россиянинг нуфузли нашриётларидан бири – «Четыре» томонидан беш минг нусхада чоп этилди.
Қисса ва ҳикоялардан иборат ушбу китоб ҳозирги кунда Россия Федерацияси китоб дўконларида сотилмоқда.
Китоб Оксана Ковалевская лойиҳа муаллифлигида чоп этилган. Нашр учун таниқли ношир Олга Якк масъуллик қилган.
Қўчқор Норқобил ижодини юқори баҳолаган «Четыре» нашриёти муҳаррири Мария Александрова ёзувчининг «Қорбобо» номли ҳикоясини танлаб олиб, Фёдор Достоевский таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан чоп этилаётган тўпламнинг илк томларига киритилганини маълум қилган. Ушбу тўпламнинг кейинги томларига ёзувчининг «Ҳамён» номли ҳикояси ҳам киритилиши режалаштирилган.